ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Наманганда “Халқаро Асал фестивали” ўтказилмоқда, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
Фестивалнинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Актам Хаитов, Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразаков сўзга чиқишди.
© Хокимият Наманганской области
Мазкур фестивалда Қирғизистон, Қозоғистон республикалари, Россия Федерациясидан жами 100 дан ортиқ асаларичилик билан шуғулланиб келаётган тадбиркорлар ва экспертлар қатнашмоқда.
© Хокимият Наманганской области
Фестивалнинг асосий мақсади ўзаро ҳамкорлик ва дўстликни мустаҳкамлаш, шунингдек, асаларичилик соҳасида халқаро тажриба алмашув платформасини яратиш, асаларичиликка инновацион технологияларни жорий этган ҳолда саноатлаштириш ҳамда дунёда шу йўналишда ривожланган Россия, Қозоғистон каби йирик 10 талик давлатлар ичидан жой олишдир.
Фестиваль доирасида имконияти чекланган фуқаролар, кам таъминланган оилалар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган хотин-қизларга 1000 кг миқдоридаги асал бепул тарқатилади.
© Хокимият Наманганской области