Доллар ва рубль кўтарилди — 30 октябрда амалда бўладиган валюталар курси

Сўм рубль, доллар ва еврога нисбатан арзонлашди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 30 октябрда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, доллар 17,97 сўмга қимматлашди ва 12 228,05 сўмни ташкил қилди. Евро бирданига 42,18 сўмга ошди ва 12 918,93 сўмга тенг бўлди.
Рубль ҳам 0,60 сўмга қимматлашиб, 131,08 сўмни ташкил қилди.