Россия ФВВ ходимлари Фуқаро муҳофазаси институти фаолияти билан танишди

Таъкидланишича, делегация аъзолари Фуқаро муҳофазаси институтида аҳолини фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракатланишга тайёрлаш бўйича яратилган шарт-шароитларга юқори баҳо беришди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари Фуқаро муҳофазаси институти фаолияти билан танишишди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

“Куни кеч, Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги марказий аппарати, Фуқаро муҳофазаси академияси, Давлат ёнғин хавфсизлиги академияси, Санкт-Петербург Давлат ёнғин хавфсизлиги университети ходимларидан иборат делегация Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фуқаро муҳофазаси институтига ташриф буюрди”, - дейилади хабарда.

Сотрудники МЧС РФ ознакомились с деятельностью Института гражданской защиты
Ташриф давомида делегация аъзолари Фавқулодда вазиятлар симуляция марказида ташкил этилган зилзилалар тарихи музейи, билимларни синаш, шунингдек табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилишга ўргатувчи махсус тренажёрлар билан жиҳозланган ўқув хоналари билан яқиндан танишди.