Россия фуқароларининг 78 фоизи Путинга ишонади — сўров

Россия фуқароларининг аксарияти телефон суҳбати давомида президентга ишонишини ва у қилаётган ишларни маъқуллашини билдирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 окт - Sputnik. Россия фуқароларининг 78,6 фоизи Владимир Путинга ишонади ва 74,8 фоизи унинг фаолиятини маъқуллайди. Бу ҳақида Умумроссия аҳоли фикрини ўрганиш маркази (ВЦИОМ) сўрови натижасида маълум бўлди. РИА Новости хабарига асосан.
Олинган маълумотларга кўра, респондентларнинг 78,6 фоизи Россия президентига ишонч билдирган, 17,2 фоизи эса бошқача фикр билдирган. Шунингдек, россияликларнинг 74,8 фоизи Путин фаолиятини маъқуллаган бўлса, 15,1 фоизи — маъқулламаган.
Сўров 2023 йил 16 октябрдан 22 октябргача 18 ёшдан ошган 1600 нафар россияликлар ўртасида ўтказилди. Сўров усули бу мобил телефон рақамларга тасодифий қўнғироқ қилиш ва телефон суҳбати орқали аҳоли фикрини аниқлаш бўлди.
Бунда Россия Федерациясида мобил телефон рақамларининг тўлиқ базасидан фойдаланилди. Ушбу танлама учун хатолик 95 фоиз эҳтимоллик билан 1фоиздан ошмайди.