Қашқадарёнинг икки туманига янги ҳокимлар тайинланди

Қарши ва Деҳқонобод туманларига янги ҳокимлар тайинланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Қашқадарё вилоятининг Қарши ва Деҳқонобод туманларига янги ҳокимлар тайинланди. Бу ҳақда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Зоир Алиқулов Қарши тумани ҳокими этиб тайинланди. У тайинловга қадар Деҳқонобод тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган.
Акром Сулаймонов Деҳқонобод тумани ҳокими вазифасига тайинланди. У тайинловга қадар Шаҳрисабз шаҳар ҳокими лавозимида фаолият юритган.