ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Ўзбекистонда Бангладеш тадбиркорлари куни ўтказилади. Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси ахборот каналида хабар берилди.
Бугун, 27 октябрь куни Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи Абдусалом Хўжақулов Бангладешнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси доктор Муҳаммад Монирул Ислом билан учрашди.
Мазкур учрашувда икки давлат ўртасида савдо-саноат, экспорт-импорт масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Ўзбекистонда Бангладеш тадбиркорлари кунини ўтказишга келишиб олинди.