Ўзбекистон аҳолиси йил бошидан буён ярим миллиондан зиёд кишига кўпайди

Ҳар кун доимий аҳоли сони ўртача 2,1 минг кишига кўпаймоқда
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. 2023 йилнинг 1 октябрь ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси 36 599 764 кишини ташкил этмоқда. Бундан Статистика агентлиги маълумотлари дарак бермоқда.
Республика доимий аҳолиси сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,2 % га ошган.
“Мамлакатимиз аҳолиси 2023 йил бошидан буён 574,8 минг кишига кўпайган”, - дейилган хабарда.
Аҳоли 2023 йилнинг ҳар бир ойида ўртача 63,9 минг кишига ошган. Ҳар кун доимий аҳоли сони ўртача 2,1 минг кишига кўпаймоқда.