Сенатнинг қирқ олтинчи ялпи мажлиси 27 октябрь куни чақирилади

Хусусан, "Пробация тўғрисида"ги, "Йўл ҳаракати тўғрисида"ги қонунлар кўриб чиқилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Олий Мажлис Сенати қирқ олтинчи ялпи мажлиси 27 октябрь куни чақирилади. Сенат кенгаши тегишли қарор қабул қилди.
Видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган ялпи мажлисда қатор масалаларни муҳокама қилиш назарда тутилган.
“Пробация тўғрисида”ги, “Йўл ҳаракати тўғрисида”ги, суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институти такомиллаштирилиши муносабати Фуқаролик процессуал, Иқтисодий процессуал, Маъмурий суд ишларини юритиш, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги тўртта қонун шулар жумласидандир.
Шунингдек, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига деҳқон хўжалигини юритиш учун ажратиладиган ер участкаларининг ўлчамини оширишга қаратилган ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги ва “Қўриқлаш фаолияти тўғрисида”ги қонун қабул қилиниши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларга ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонунларни ҳам муҳокама қилиниши режалаштирилган.
Бундан ташқари, ялпи мажлисда “Туркий инвестиция жамғармасини таъсис этиш тўғрисидаги битимни (Анқара, 2023 йил 16 март) ратификация қилиш ҳақида”ги қонун ҳамда Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакилини (Болалар омбудсманини) сайлаш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилиши кўзда тутилган.
Болалар омбудсманининг асосий вазифалари белгиланади