Қозоғистон парламенти Мажилиси раиси Ўзбекистонга келди

Меҳмонларни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов кутиб олди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Қозоғистон парламенти Мажилиси раиси Ўзбекистонга келди, дея хабар берди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати.
Меҳмонларни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов кутиб олди.
Ташриф давомида Қозоғистон парламенти делегациясининг Олий Мажлис палаталари раҳбарлари билан учрашувлари, кўҳна Самарқанднинг тарихий ва меъморий обидаларига ташрифи режалаштирилган.