Россия ҳарбийлари энг янги ўзиюрар “Мальва” гаубицаларига эга бўлишди – видео

У билан 24 километр узоқликдаги деярли барча объектларни парчаланадиган-портлайдиган снарядлар билан йўқ қилиш мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. “Ростех” Россия Мудофаа вазирлигига ғилдиракли ўзиюрар “Мальва” артиллерия қурилмаларининг биринчи партиясини топширди. Бу ҳақда корхона матбуот хизмати хабар бермоқда.
Таъкидланишича, қурилма автоматлаштирилган тарзда барча турдаги ўқ-дорилар билан ўт очиши мумкин.
“Бу унинг ёрдамида 24 километр узоқликдаги деярли барча объектларни парчаланадиган-портлайдиган снарядлар билан йўқ қилиш мумкин бўлган замонавий ва қудратли қурол”, - дейилган хабарда.
Қурол қўмондонлик пунктларини, мудофаа тузилмаларини, артиллерия, ракета ва миномёт батареяларини, ҳаво мудофаа тизимларини, зирҳли техника устунларини ва душман пиёда қўшинларини йўқ қилиш учун мўлжалланган. Ёқилғи қуйишсиз ҳаракатланиш масофаси – 1000 км.