ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Ўзбекистон бу йилги қишда бориш мумкин бўлган энг машҳур давлатлар қаторидан жой олди. Бу ҳақда РИА Новости Россия саёҳат саноати иттифоқига таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, қиш мавсумида россиялик сайёҳлар орасида энг машҳур хорижий йўналишлар БАА ва Таиланд бўлади, учинчи ўрин - Малдив ороллари ёки Туркия бўлади.
“Собиқ Иттифоқи республикалари ҳам бор, уларда руслар анъанавий равишда қисқа муддатли экскурсияларга боришади. Булар Грузия, Ўзбекистон, Арманистон ва Озарбайжон. Қозоғистон ва Қирғизистонга ҳам талаб бор. Келинг бу мамлакатларнинг ҳаммасини жами тўртинчи ўринга қўямиз”, - деди "Арт-Тур" компанияси директори Дмитрий Арутюнов.