Иброҳим Абдураҳмонов 1975 йил Наманган вилояти Чуст туманида туғилган. Миллати – ўзбек.
Иброхим Абдурахмонов
© Фото: Мининноваций Узбекистана
Маълумоти олий, биология фанлари доктори, профессор, академик.1992-1997 йили Тошкент давлат университетини тамомлаган. 2001 йили Америка Қўшма Штатларининг Техас қишлоқ хўжалиги ва механика университетини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти
Меҳнат фаолияти Иш фаолиятини 1993-1997 йилларда Ўзбекистон Фанлар академияси Генетика Институти лаборанти лавозимидан бошлаган.
1997 йилдан Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти кичик илмий ходими, аспиранти.
2002–2012 йилларда Ўзбекистон Фанлар академияси Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти илмий ходими, катта илмий ходими, лойиҳа раҳбари, Геном технологиялар маркази лабораторияси лойиҳа раҳбари.
2012–2017 йилларда Ўзбекистон Фанлар академияси Геномика ва биоинформатика маркази директори.
2017 йили Ўзбекистон Фанлар Академияси Кимё-биология фанлар йўналиши бўйича вице-президенти вазифасини бажарувчи.
2017–2022 йилларда Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазири лавозимида фаолият юритган.
2022 йил декабрида президент фармони билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Инновацион ривожлантириш вазирлиги бирлаштирилди ва Абдураҳмонов бу вазирликка янги раҳбар бўлди.
2023 йил 25 октябрь куни Абдураҳмонов қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига тайинланиши маълум қилинди.