ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Халқимиз фаравонлиги учун янги бозорлар топиш керак, деди Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташрифи доирасида бўлиб ўтган ижтимоий-иқтисодий ривожланиш чора-тадбирлари бўйича йиғилишда.
Дунёда зиддиятлар тобора кучайиб бораётгани, бефарқлик, ўзи бўларчилик кайфияти билан ривожланиб бўлмаслиги таъкидланди.
"Мамлакатимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги ва келажаги учун янги корхоналар, янги бозорлар, инвестиция, иш ўринлари, катта-катта тушумлар керак. Жаҳон бозоридаги тебранишлар, ҳамкор давлатлардаги савдо чекловлари давом этаверса, маҳсулотларни қаерга ва қандай сотиш керак? Бунинг учун қайси корхонага қандай кўмак бериш зарур", – дея саволлар қўйди Шавкат Мирзиёев.
Хусусан, келгуси йилда вилоятга бир миллиард инвестиция жалб қилиш учун шароит яратиш, асосий эътиборни саноат, тўқимачилик, туризм ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантиришга эътибор қаратиш масалалари қўйилди.