Спорт фидойилари I даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланди

Фахрийлар давлат томонидан кўрсатилган ушбу эҳтиромдан мамнун эканликларини билдирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Олимпия шон-шуҳрати музейида бир гуруҳ Ўзбекистон спорти фахрийларига I даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони топширилди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Тадбирда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг ўринбосари Дурдона Раҳимова, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов, “Нуроний” жамғармаси раисининг ўринбосари Шароф Убайдуллаев, мамлакат спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситов иштирок этишди.
Группа ветеранов узбекского спорта награждены за свои многолетние труды
Жамғарма Васийлик кенгашининг қарори билан узоқ йиллар Ўзбекистон спортининг ривожига ҳисса қўшган Лев Югай, Анвар Авазхўжаев, Шуҳрат Нажимов, Баҳодир Билолов, Александр Истомин, Вячеслав Солохо, Клара Шокиржонова, Владимир Пятаев, Ринат Юнусов, Бахтиёр Ражабов, Азим Алимовлар I даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланишди.