ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Самарқандда Халқаро туризм академияси очилди, дея хабар берди Туризм қўмитаси.
Самарқандда UNWTO Халқаро туризм академиясининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бундан мақсад туризм саноати ва иқтисодиёт соҳасини ривожлантиришга хизмат қиладиган малакали кадрлар синфини шакллантиришдан иборат.
Академияда тренинг чет эллик маслаҳатчилар томонидан олиб борилади. Академияни тамомлаган битирувчига жалб қилинган ҳамкор таълим муассасалари томонидан тан олинган сертификат берилади.
Самарқандда Халқаро туризм академияси очилди
© Комитет по туризму
“Ҳар бир модулни тугатгандан сўнг, талабалар хусусий сектор ҳамкор компанияларида амалиёт ўташ орқали амалий тажриба орттириш имкониятига эга бўладилар”, — дейилади хабарда.
Академия ташкилотчилари Ўзбекистон ҳукумати ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) ҳисобланади.
Самарқандда Халқаро туризм академияси очилди
© Комитет по туризму
UNWTOнинг Академияни ташкил этишдаги фаолияти қуйидагиларни таъминлашдан иборат:
Халқаро тажрибага асосланган кадрлар тайёрлаш моделини яратиш;
Ўқув дастурларини маҳаллий шароитга мослаштириш;
ТоТ дастурлари (тренерларга тренинг ўтиш, ўқитувчиларнинг малакасини ошириш) орқали менторларни тайёрлаш;
Институционал ривожланишни қўллаб-қувватлаш;
Талабалар рейтингини баҳолаш;
Таълим сифатини ошириш бўйича консалтинг хизматларини кўрсатиш.