Самарқандда 3 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

Вафот этганлар 53 ёшли аёл, 9 ёшли қиз ва 3 ёшли ўғил бола бўлган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Самарқанд вилояти Оқдарё туманида 3 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда "Миллий" телеканали дастурида маълум қилинди.
Ҳодиса 15 октябрь куни Оқдарё тумани Тараққиёт маҳалласидаги дала ҳовлида содир бўлган.
Бош прокуратура матбуот котибининг маълум қилишича, Оқдарё туманида заҳарланиб, вафот этганлар 53 ёшли аёл, 9 ёшли қиз ва 3 ёшли ўғил бола бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 259-моддаси 2-қисми "а" банди (одам ўлимига сабаб бўлган ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.