Нега уйда ўтиришим керак? Урганчлик 93 ёшли отахон — видео

Урганчлик 93 ёшли отахон ярим асрдан бери гуруч сотади ва ҳали бери дам олиш нияти йўқ.
Sputnik
Урганчлик отахон Шомурод Дўсчанов бу йил 93 ёшга тўлди. У киши ҳар куни эрталаб бозорга чиқади. Нега шу ёшда ҳам дам олмаётгани ҳақидаги саволга:

"Шоличилик ота касбим. Одамларга фойдам тегса, улар билан суҳбат қилиб баҳрим очилса, нега уйда ўтиришим керак?", - деб жавоб беради.

Шомурод отанинг беш фарзанди ва кўплаб набиралари бор. Улар ҳам бугун шоличилик ва чорвачилик билан шуғулланишади.
У киши фойдаланаётган паллали тарози ҳам 1978 йилда ишлаб чиқарилган ва отахон ундан воз кечиш нияти йўқ.
Батафсил видеолавҳамизда томоша қилинг.