ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Исроил мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) сешанба куни Сурия армиясининг ҳарбий инфратузилмасига зарбалар берганини маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“ ЦАХАЛ жангчилари кеча (сешанба) Исроилнинг ўққа тутилишига жавобан Сурия армиясининг ҳарбий инфратузилмаси ва миномёт иншоотларига ҳужум қилди”, — дейилади департамент баёнотида.
Сешанба куни Исроил армияси Суриядан ўққа тутилгани ва артиллериядан жавоб тариқасида ўқ узгани ҳақида хабар берганди.