Иброҳим Абдураҳмонов қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланиши эълон қилинди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланиши ҳақида эълон қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Иброҳим Абдураҳмонов қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланиши эълон қилинди. Бу ҳақида президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Қайд этилишича, Қарши шаҳрида президент Шавкат Мирзиёев раислигида Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
"Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланиши ҳақида эълон қилинди", — деб ёзади Асадов ўзнинг Telegram-каналида.
Маълумот учун, Иброҳим Абдураҳмонов 2022 йил Ўзбекистон олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимига тайинланганди.
Иброҳим Абдураҳмонов 1975 йилда Наманган вилояти Чуст туманида туғилган. 1992-1997 йилларда Тошкент давлат университети, 2001 йил АҚШдаги Техас қишлоқ хўжалиги ва механика университетини тамомлаган.