Доллар тушди, рубль эса кўтарилди — 25 октябрда амалда бўладиган валюталар курси

Доллар сўмга нисбатан 18,11 сўмга қадрсизланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 25 октябрда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, доллар 18,11 сўмга арзонлашди ва 12 199,93 сўмни ташкил қилди. Евро 33,28 сўмга ошди ва 12 975,85 сўмга тенг бўлди.
Рубль ҳам 1,02 сўмга кўтарилиб, 130,34 сўмни ташкил қилди.