ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Ханчжоу-2022 Параосиё ўйинларида пара-каноэ мусобақалари якунланди. Мазкур дастурда илк бор иштирок этган Ўзбекистон пара-каноэ терма жамоасининг барча 6 нафар аъзоси олтин медалга сазовор бўлди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
© НОК
100 фоизлик натижа қайд этган Ўзбекистон пара-каноэ терма жамоаси ушбу йўналишда умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади. Улар совринли ўринлар учун курашда Эрон ва Хитой термаларини ортда қолдиришди.
Олтин медаль соҳиблари:
ВЛ3: Шаҳзода Мамадалиева;
ВЛ2: Ирода Рустамова;
КЛ2: Азизбек Абдулҳабибов;
КЛ3: Ҳасан Қўлдашев;
КЛ3: Шахноза Мирзаева;
ВЛ3: Ҳайтмурод Шерқўзиев.
© НОК