ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Ўзбекистон мусулмонлари идораси (ЎМИ) раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар ва Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Даврон Мақсудов Доғистон республикаси ҳукумати раиси Абдулмуслим Абдулмуслимов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда ЎМИ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда 13 та диний таълим муассасасида салоҳиятли диний соҳа кадрлари тайёрланмоқда.
Ўзбекистон муфтийси Доғистон делегацияси билан учрашди
© Управление мусульман Узбекистана
"Доғистон Республикаси ҳукумати раиси Абдулмуслим Абдулмуслимов айни кунларда Доғистонда хизмат қилаётган дин пешворларининг аксарияти Бухоро ва Тошкент шаҳарларидаги ўқув даргоҳларида таълим олганини қайд этди", — дейилган хабарда.
Учрашувда диний-маърифий соҳадаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ва ўзаро тажриба алмашиш учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси Доғистон давлатига таклиф этилди.