ТОШКEНТ, 24 окт – Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ҳудудида кийим-кечак ишлаб чиқарувчилар, сотувчилар ва етказиб берувчилар ўртасида ҳамкорлик қилишга қаратилган BEE-online.ru платформаси ишга тушди, деди портал директори Татяна Белкевич Sputnik матбуот марказида бўлиб штган видеокўприк давомида.
Лойиҳа Рақамли ташаббуслар жамғармаси кўмагида 1 сентябрда ишга тушган. Платформа барча соҳа иштирокчиларига имкон қадар тезроқ шерик, етказиб берувчи, мижоз, ташувчи ва ҳоказоларни топиш имконини беради. Платформадан эркин қувватга эга бўлган кийим-кечак ишлаб чиқарувчилари, брендлар, дўконлар тармоғи, хом ашё, асбоб-ускуналар, аксессуарлар ва бошқалар ишлаб чиқарувчилари фойдаланишлари мумкин. Платформа жамоаси ҳозирда ишлаётган асосий нарса - бу маълумотларни ҳимоя қилиш ва контрагентлар ҳақидаги ахборотни текшириш.
Лойиҳа қуйидаги мақсад ва вазифаларга эга:
ассортиментни кенгайтириш;
хомашё ва аксессуарлар етказиб берувчилар бозорини ишга тушириш;
меҳнат биржасини ишга тушириш;
таълим дастурларини ишга тушириш.
Видеокўприк иштирокчилари муҳокама қилган яна бир лойиҳа кўникма ва касбларни ривожлантириш бўйича халқаро платформа (“WorldSkills Russia” Касбий маҳоратни ривожлантириш агентлиги) бўлди. У иштирокчиларга бир қатор малака ошириш хизматларидан фойдаланиш ва илғор халқаро стандартлар, технологиялар ва маҳорат моделларини илгари суриш имконини беради. Платформа www.inpdp.org веб-сайтидаги веб-интерфейс орқали ҳамма учун мавжуд.
Лойиҳа иштирокчилари энг кўп талаб қилинадиган касб ва кўникмалар бўйича таълим олишлари мумкин.
Евроосиё тараққиёт банки бошқаруви раисининг ўринбосари, Рақамли ташаббуслар жамғармаси куратори Тигран Саркисян таъкидлаганидек, иккала лойиҳа ҳам бизнес ва ЕОИИ фуқаролари учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилгани учун маблағ олди. Хусусан, лойиҳанинг енгил саноатдаги аҳамияти ҳақида гапирди.
“Бу халқаро платформа бўлиб, кичик ва ўрта корхоналар учун қулай шарт-шароит яратувчи замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда бутун ЕОИИ ҳудудида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш имконини беради.У орқали улар ҳамкорлар ва бозорларни топишлари мумкин, бу эса енгил саноатнинг енгил саноат самарадорлигини оширади”, - деди Саркисян.
Видеокўприкнинг тўлиқ ёзувини веб-сайтимизда томоша қилинг.