Навоий вилоятининг икки туманига янги ҳоким тайинланди

Навоий вилояти ҳокими ўринбосари Қизилтепа тумани, ИИБ бошлиғи ўринбосари эса Хатирчи тумани ҳокими бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Навоий вилоятининг Қизилтепа ва Хатирчи туманларига янги ҳокимлар тайинланди.
Бекзод Бобомуродов Қизилтепа тумани ҳокими этиб тайинланди.
Бобомуродов 1983 йилда Қизилтепа туманида туғилган. Тожикистоннинг Хўжанд давлат университети ҳамда Тошкент молия институтини тамомлаган.
Бекзод Бобомуродов
Меҳнат фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерацияси Навоий вилояти ҳудудий бирлашмаси раиси, Навоий вилояти қурилишда танлов савдолари ва нархларни шакллантириш ҳудудий консалтинг маркази директори каби масъул лавозимларда ишлаган.
Бу тайинловга қадар Навоий вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Умиджон Адизов Хатирчи тумани ҳокими этиб тайинланди.
У 1977 йилда Навбаҳор туманида туманида туғилган. Тайинловга қадар Адизов Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Умиджон Адизов