ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Россия Украина можаросида ғалаба қозонади. Бу ҳақда Словакия собиқ бош вазири, “Қрим дўстлари” халқаро ассоциацияси мувофиқлаштирувчи кенгаши раиси Ян Чарногурский маълум қилди.
Чарногурскийнинг сўзларига кўра, дунёда Қрим мавқеи ошиб бормоқда. Ғарб ОАВлари бот-бот Қрим ҳақида гапиришмоқда ва у гўёки Украинага тегишли эканини айтишмоқда.
Сиёсатчининг таъкидлашича, НАТО ва АҚШ учун Қрим Россияга босим ўтказиш дастаги бўлади, шу боис уни Россиядан тортиб олишга уринишмоқда.
“Бу қримликлар ва Россиянинг сўнгги ғалабасигача давом этади. Зеро мен НАТО мамлакатидан келаётган эканман, сўзларимни қуйидагича якунлашга рухсат беринг: “Ғалаба сизники бўлади”, - деди Чарногурский Ялта халқаро форумида нутқ сўзлаётиб.
Аввалроқ Франциянинг собиқ президенти Николя Саркози Қримни Украинага қайтариш ғояси хомхаёл эканини айтган эди.