ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Бугун Тошкент метросининг "Шаҳристон" бекатида поезд ҳаракати вақтинча тўхтаб қолди, дея хабар берди Транспорт вазирлиги.
Қайд этилишича, соат 09:46 лар атрофида Юнусобод йўлининг "Шаҳристон" бекати айланма йўлидан ҳаракатга чиқиши лозим бўлган 64-сонли ҳаракат таркибининг ҳаво компрессорида техник носозлик аниқланган.
“Ҳолат юзасидан тезкор кўрилган чора тадбирлар натижасида ушбу ҳаракат таркиби соат 10:17 да ҳаракатлана бошлаган”, — дейилади хабарда.
Бу эса йўналишда белгиланган вақт интерваллари узайишига олиб келган. Ҳозир поездлар белгиланган жадвалга асосан ҳаракатланмоқда.