ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Самарқанд ва Минск ўртасида тўғридан-тўғри авиқатновларни йўлга қўйиш масаласи муҳокама этилди, дея хабар берди Туризм қўмитаси.
Самарқандда бўлиб ўтган Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеясининг сессиясида иштирок этаётган Беларусь спорт ва туризм вазирининг ўринбосари Олег Андрейчик билан Туризм қўмита раиси Умид Шадиев ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Самарқанд ва Минск ўртасида авиқатновларни йўлга қўйиш масаласи муҳокама этилди
Учрашувда Самарқанд ва Минск ўртасида тўғридан-тўғри авиқатновларни йўлга қўйиш масаласини ишлаб чиқиш ва мазкур рейсларни тўлдириш учун тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш масаласи кўриб чиқилди.
Беларусь билан туристлар оқимини кўпайтириш мақсадида ўзбек ва белорус туризм компаниялари ўртасида мустаҳкам келишувларга эришиш, тизимли тарғибот ишларини амалга ошириш ва ҳамкорликда қўшма туристик маҳсулотларни ишлаб чиқишга келишиб олинди.