Qatar Open: ўзбекистонлик таэквондочилар 6 та медалга эга чиқишди

Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 3 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Ўзбекистонлик ўсмирлар "Qatar Open" турнирини 6 та медаль билан якунлашди, дея хабар берди Ўзбекистон таэквондо WТ ассоциацияси.
Қатар пойтахти Доха шаҳрида 21-23 октябрь кунлари таэквондо WТ бўйича G1 таснифига кирувчи "Qatar Open 2023" мусобақаси ўтказилмоқда.
Ушбу мусобақанинг ўсмирлар тоифасидаги баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этди. Улар якунда 3 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритишди.
1 / 3
2 / 3
3 / 3
Терма жамоа сафида қуйидаги спортчилар мусобақа совриндорига айланди:
Олтин:
Лайло Ҳасанова (-49 кг)
Севинч Ҳайитова (-59 кг)
Худойназар Шодмонов (-78 кг).
Кумуш:
Аҳмад Солиҳов (-59 кг)
Эъзоза Наимова (-55 кг)
Бронза:
Ёсинбек Одилов (-45 кг).