7 октябрь куни Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Исроил жанубига оммавий ракета зарбалари берган ва чегараолди ҳудудида босқинчилик операцияси амалга оширган эди. Шундан сўнг Исроил ҳарбийлари Ғазо секторини оммавий бомбардимон қила бошлади ва бу анклав аҳолисини шимолий қисмдан жанубга кўчишга мажбур қилди. Айни дамда Ғазо секторидаги қурбонлар сони уч мингдан ошди, исроилликлар ҳалок бўлганлар сони мингдан ошган. Ғазо секторидан бир миллиондан ортиқ киши қочқин сифатида чиқиб кетишга мажбур бўлган.
Томонларнинг ҳудудий манфаатлари билан боғлиқ бўлган араб-исроил можароси минтақада ўнлаб йиллар давомида кескинлик ва жанглар манбаи бўлиб қолмоқда. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 1947 йилдаги қарорида икки давлат - Исроил ва Фаластиннинг яратилишини белгилаб берилган эди, аммо фақат бир давлат - Исроил пайдо бўлди, лекин у келишувнинг муҳим қисми бўлган Фаластин ҳудудларини тўлиқ озод қилмади.
Шу вақтдан бошлаб бир неча бор икки халқ орасида урушлар бўлиб ўтди, Исроил Фаластин ҳудудларини босиб ола бошлади.