ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Вашингтон Москва Европадаги фойдали кучлар мувозанатини бузишидан хавотирда. Бу ҳақда АҚШ-Хитой муносабатлари бўйича Америка миллий қўмитаси аъзоси Саймингтон Смит "National Interest" журналига маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Смитнинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар Украинани қўллаб-қувватлашни “геосиёсий ўйиндаги стратегик манёвр” деб билади.
Америкаликлар Европада янги ҳукмрон куч пайдо бўлишига йўл қўймасликка ҳаракат қилмоқда, дейди эксперт.
“Россиянинг Шарқий Европадаги сезиларли таъсири мувозанатни бузади, бу эса Москванинг Европа энергия коридорлари ва савдо йўллари устидан назоратини кафолатлаши мумкин. Бу Вашингтон учун хавотирли келажак”, — деб ҳисоблайди у.
Шунингдек, Смитнинг сўзларига кўра, Украинанинг қўшилмаслик ёки иттифоқчи мақоми Россия учун нафақат стратегик, балки тарихий аҳамиятга эга.
Россия раҳбарияти Наполеон ва Гитлернинг босқинларини эсга олгани учун ўзининг ғарбий чегараларини ҳимоя қилишга интилмоқда, деб ҳисоблайди таҳлилчи. Экспертнинг айтишича, Москва ва Киев ўртасидаги можарони тинч йўл билан ҳал қилиш учун икки давлат ўртасидаги тарихий боғлиқликни ҳисобга олиш керак.