Ташқи ишлар вазири бешта давлат элчиси билан учрашди — муҳокама этилган масалалар

Томонлар иқтисодий алоқаларга доир масалалар муҳокама қилишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Франция, Қатар, Озарбайжон, АҚШ ва Италия давлатлари элчилари билан учрашди, дея хабар берди вазирлик матбуот хизмати.
Хорижий давлатларнинг Ўзбекистондаги элчилари Орелия Бушез хоним (Франция), Ҳасан Ҳамза Ҳошим (Қатар), Гусейн Гулиев (Озарбайжон), Жонатан Хеник (АҚШ) ва Агостино Пинна (Италия) жаноблари билан учрашувлар ўтказилди.
1 / 4

Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Франция, Қатар, Озарбайжон, АҚШ ва Италия давлатлари элчилари билан учрашди

2 / 4

Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Франция, Қатар, Озарбайжон, АҚШ ва Италия давлатлари элчилари билан учрашди

3 / 4

Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Франция, Қатар, Озарбайжон, АҚШ ва Италия давлатлари элчилари билан учрашди

4 / 4

Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Франция, Қатар, Озарбайжон, АҚШ ва Италия давлатлари элчилари билан учрашди

Мулоқотлар чоғида мазкур мамлакатлар билан янада мустаҳкамланиб бораётган икки томонлама ҳамкорликнинг кенг кўламли кун тартиби, айниқса, иқтисодий алоқаларга доир масалалар муҳокама қилинди. Олий ва юқори даражадаги бўлажак тадбирлар кўриб чиқилди.
Эроннинг Ўзбекистондаги янги элчиси ўз фаолиятини бошлади