Исроил-Фаластин можароси

Исроил Дамашқ ва Ҳалаб аэропортларига зарба берди

Исроил Дамашқ ва Ҳалаб аэропортларига зарба берди ва уларни ишдан чиқарди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Исроил Дамашқ ва Ҳалаб аэропортларига зарба берди ва уларни ишдан чиқарди. Бу ҳақда Сурия давлат ОАВ ҳарбий манбага таяниб хабар берди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Бугун тонгда Исроил бир вақтнинг ўзида Ўртаер денгизи ғарбидаги Латакиядан ва босиб олинган Суриянинг Голан тепаликларидан ракеталар портлаши билан Дамашқ ва Ҳалаб халқаро аэропортларига зарбалар бериб, ҳарбий агрессияни амалга оширди.
Қайд этилишича, Дамашқ аэропортининг бир ходими ҳалок бўлган, яна бири яраланган.
"Иккита аэропортнинг учиш-қўниш йўлакларига шикаст етказилиши натижасида яроқсиз ҳолга келган", — дейилган хабарда.
Исроил-Фаластин можароси
Исроил Фаластиндаги бозорни нишонга олди — қурбонлар бор