ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Агар инсонпарварлик ёрдами етказиб берилмаса, Ғазо секторидаги одамлар очликдан ўлади. Бу ҳақда БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури раҳбари Синди Маккейн Politico нашрига маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Аввалроқ ташкилот инсонпарварлик карвони таркибида Ғазо секторига балиқ консервалари, ун ва макарон каби 47 куб тонна озиқ-овқат етказиб бергани ҳақида хабар берган эди.
“Ҳозир биз бу ҳудудда (Ғазо сектори) одамларни тўйғазишга қодир эмаслик ва умуман ейдиган нарса топа ололмаслиги учун фалокатга дуч келяпмиз.Агар биз кира олмасак, бу одамлар очдан ўлади”, — деди Маккейн.
У шунингдек, яна кўп ёрдам етказилиши кераклигини таъкидлади.
Фаластиннинг ХАМАС ҳаракати билан боғлиқ сектор ҳукумати матбуот хизмати маълумотига кўра, Фаластин-Исроил можароси авж олгани сабабли бир ярим миллион ғазолик уйларини тарк этди. Ғазо сектори аҳолисининг 70 фоизи уйларини тарк этишга мажбур бўлди, улар қабулхоналарда яшашмоқда.