ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Саудия Арабистонининг Ар Риёд шаҳрида III Бутунжаҳон жанг санъати ўйинлари бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон самбо ассоциацияси маълум қилди.
Кеча, 20 октябрь куни мусобақа доирасида самбо бўйича беллашувлар ташкил этилди. Баҳсларда иштирок этган ўзбекистонлик самбочилар 6 та медаль (2 та олтин, 3 та кумуш, 1 та бронза) қўлга киритишди ва қимматли медалларни делегация ҳисобига қўшиб қўйишди.
Ўзбекистон терма жамоаси сафида қуйидаги самбочилар совриндор бўлишди:
Олтин:
-79 кг: Фурқат Рўзиев;
-59 кг: Ибодатхон Агожонова.
Кумуш:
-71 кг: Дилшодбек Йўлдошев;
-64 кг: Муҳаммадали Саъдуллаев;
-72 кг: Бегойим Ҳайитова.
Бронза:
-50 кг: Гулсевар Ўроқова.