Россияда давлат хизматчилари учун тавсия этилган автомобиллар эълон қилинди

Давлат хизматчилари учун тавсия этган автомобиллар орасида Россияда ишлаб чиқарилаётган автомобиллар ва Хитой брендларининг Россияда маҳаллийлаштирилган бир неча моделлари бор.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 окт – Sputnik. Россия Саноат ва савдо вазирлиги хизмат автомашиналари сифатида харид қилиниши тавсия этилган автомобиллар рўйхатини эълон қилди. РИА Новости хабарига асосан.
Амалдорлар учу устувор тартибда харид қилиш тавсия этилган автомобиллар:
Lada брендининг Vesta, Vesta SW Cross, Granta, Niva Travel, Niva Legend моделлари;
УАЗ брендининг "Патриот", Пикап, "Профи", "Хантер", СГР моделлари;
Aurus брендининг Senat ва Komendant моделлари;
"Москвич" брендининг 3, 3э, 6 моделлар;
Evolute брендининг I-PRO, I-JOY, I-SKY моделлари;
Haval брендининг Jolion, Dargo, F7/F7x, H9 моделлари.
Саноат ва Савдо вазирлиги айнан ушбу моделларни тавсия этишига сабаб — ушбу автомобилларнинг маҳаллийлаштириш даражаси юқори бўлганида. Маҳаллийлаштириш даражаси паст бўлган автомобилларни махсус рухсатнома билан сотиб олиш мумкин.
Вазирлик, шунингдек, бозорга янги моделлар кириб келиши билан рўйхатни кенгайтиришга ваъда берган.
Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин ёзда амалдорларни маҳаллий автомобилларга ўтказишни буюрган эди. Саноат ва савдо вазирлигининг таъкидлашича, бундай қарор уларга бўлган талабни қўллаб-қувватлайди ва саноат ривожига хизмат қилади.
Барча амалдорлар маҳаллий машиналарда юриши керак — Путин