ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон олийгоҳлари ўртасида ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган 10 та ҳужжат имзоланди. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
Тошкентда ўтказилган “InnoWeek-2023” халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида Ўзбекистон ва Қозоғистон олий таълим, фан ва инновация соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда алоқаларни кенгайтириш ҳамда келгусидаги истиқболли режалар муҳокама қилинди.
“Икки давлат университетлари ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича 10 та халқаро шартнома имзоланди”, — дейилади хабарда.
Ўзбекистоннинг қуйидаги ОТМлари Қозоғистон ОТМлари билан ҳамкорликни кенгайтиради:
Фарғона давлат университети;
Жиззах политехника институти;
Термиз давлат педагогика институти;
Нукус давлат педагогика институти;
Алфраганус университети;
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Эслатиб ўтамиз, кеча Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов ва Эрон Ислом Республикасининг фан ва технологиялар бўйича вице-президенти Руҳуллоҳ Деҳқони Ферузободий томонидан илм-фан ва инновациялар соҳасини ривожлантириш бўйича қатор келишувларга эришилди. Унга кўра, эндиликда ўзбек стартап компаниялари Эрон бозорига кириши йўлга қўйилади.