Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕОИИда истеъмол нархлари индекси қандай ўзгарди?

ЕОИИда ўтган йил давомида истеъмол нархлари индекси ўртача 6,5 %га ўсиши кузатилди. Бунда энг катта ўсиш хизматлар нархига тўғри келди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) товар ва хизматлар истеъмол нархлари индекси 2023 йил сентябрда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 106,5 %га ўсди.
ЕОИИга аъзо давлатлар кесимида нархларнинг энг кўп ўсиш Қозоғистон Республикасига тўғри келган — 111,8 %, иккинчи ўринда Қирғизистон — 109,6 %, учинчи ўринда — Россия 106%, Беларус — 102%. Арманистонда нархлар деярли ўзгармаган — 100,1%.
Товар группалар кесимида эса нархлар ўсиши энг кўп пулли хизматлар соҳасига тўғри келган +9,7%, озиқ-овқатлар нархи ўсиши +5,4%, ноозиқ-овқат товарлар нархи эса +5,3% га ошган.
Озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг юқори ўсиши Қозоғистон ҳиссасига тўғри келган (+11,4 %). Қирғизистонда (+7,6%), Россия (+4,9%), Беларус (+2,4%). Арманистонда эса озиқ-овқатлар нархи пасайиши кузатилди (-1,9%).
Ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг энг катта ўсиши Қирғизистонда (+14,5 %) ва Қозоғистонда (+12,1 %), Россияда (+4,6%) кузатилган. Беларусда эса ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархи (-2.3%) пасайиши кузатилган.
Пулли хизматлар нархи ўсиши энг кўп Қозоғистонда (+11,9 %) қайд этилди, Россияда (+9,7%), Қирғизистонда (+9,4%), Беларусда (+7,6%) ва Арманистонда (+3,2%) кузатилган.
Истеъмол нархлари индекси — муайян даврдаги, қатъий белгиланган маҳсулот ва хизматлар тўплами нархларининг унинг базавий даврдаги нархига нисбатини ўлчайди ва ўтган давр мобайнида харидор томонидан сотиб олинган товарлар ва хизматлар нархларининг ўзгаришларни акс эттиради. Истеъмол нархлари индексини ҳисоблашда одатда аҳоли томонидан доимий равишда сотиб олинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари, ноозиқ-овқать маҳсулотлар ҳамда хизматлар нархи кузатилади.