ТОШКЕНТ, 20 окт – Sputnik. АҚШ президенти Жо Байден Конгрессдан Украина ва Исроилни қўллаб-қувватлаш учун 75 миллиард доллар сўради, деб хабар берди Оқ уй.
Оқ уйнинг таъкидлашича, бугун Конгрессга юборилган бюджет сўровда қуйидагилар кўрсатилган:
Украинани қўллаб-қувватлаш учун 61 миллиард доллар, шундан:
30 миллиард - Киевга қурол етказиб бериш ва ўз захираларини тўлдириш учун;
14,4 миллиард - разведка ва мудофаани қўллаб-қувватлаш учун;
481 миллион - штатларда қолган украиналикларга ёрдам бериш учун;
16,3 млрд - гуманитар ёрдам кўрсатиш учун;
149 миллион - ядровий ва радиоактив ҳодисаларга жавоб бериш учун.
Исроилни қўллаб-қувватлаш учун Конгрессдан 14,3 миллиард доллар, шундан:
Пентагондан 10,6 миллиард - ҳаво мудофааси соҳасидаги таъминот, ўз қурол-яроғларни тўлдириш ва саноат базасини таъминлаш учун;
3,7 миллиард - маблағлар дипломатик саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашдан ташқари, мудофаа ёрдамини кўрсатишга мўлжалланган.
Бюджет сўровида айтилишича, яҳудий давлатига ёрдам "Iron Dome" ва "David's sling" ҳаво мудофаа тизимларини 2027 йилгача қўлаб-қувватлаш учун 4 миллиард долларни ўз ичига олади.
Бундан ташқари, Оқ уй Украина, Исроил ва Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш учун 9,15 миллиард доллар талаб қилган. Ҳужжатга кўра, ушбу маблағлар “Украинадан келган қочқинларга ёрдам кўрсатиш”, шунингдек, “Исроилдаги вазият муносабати билан қочқинларга ёрдам кўрсатиш” учун зарур.
Бошқа харажатлар қаторида Байден Конгрессга Америка ҳарбий-саноат комплексига 50 миллиард доллардан ортиқ сармоя киритиш, шунингдек, Осиё-Тинч океани минтақасини қўллаб-қувватлаш учун 2 миллиард доллардан ортиқ сармоя киритишни таклиф қилган.