Хитой билан қайта тикланувчи энергия соҳасидаги ҳамкорлик ривожлантирилади

Ўзбекистон ва Хитой қайта тикланувчи энергия манбалари соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган ҳукуматлараро битимни имзолади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва Хитой Давлат энергетика бошқармаси ўртасида қайта тикланувчи энергия манбалари соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ҳукуматлараро битим имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бу битимнинг мақсади қайта тикланувчи энергия манбаларидан самарали фойдаланиш соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда Хитой – Ўзбекистон энергетика ҳамкорлигини доимий равишда янги мазмун билан бойитишдан иборат.
Битим доирасида томонлар “яшил ривожланиш”га ўтишни тезлаштириш, электр узатиш тармоқларини қайта тикланувчи энергия манбалари учун бутловчи қисмларни қуриш ва модернизация қилиш, қайта тикланувчи энергия манбалари соҳасида илмий-техник базани ривожлантириш ва қўшма тадқиқотлар олиб боришда ҳамкорлик қилади.
Мирзиёев Хитой электр тармоқлари компанияси директори билан учрашди