ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Пермда бўлиб ўтган “Россия – спорт давлати” халқаро форумида компьютер ўйинларини нафақат ишлаб чиқиш, балки барча серверлари Россияда "ру" зонасида жойлашишини таъминлаш кераклигини айтди.
Россия бокс федерацияси Ижроия қўмитаси раиси Умар Кремлев Жисмоний тарбия ва спорт бўйича кенгашда ўйин серверларида "сом" зонасини блокировка қилиш ва дастурий таъминот, офис ва серверларни "ру" зонасига ўтказиш учун интернет ўйинларини ягона регулятор ташкил этишни таклиф қилди.
"Бу масалани нафақат кўриб чиқиш, балки амалга оширишимиз керак. Барчасини ягона регуляторга бириктиришимиз керак", — деди Путин.
Эслатиб ўтамиз, икки кун олдин World of Tanks онлайн ўйин платформаси махсус акция ишга туширганини ва унинг доирасида жамланган маблағлар Украина Қуролли кучларига жўнатилишини эълон қилган эди.