ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълим муассасаларининг (ОТМ) умумий рейтингини эълон қилди.
Мазкур рейтингда вазирлик илк бор 98 та олий таълим муассасасининг 2022 йилдаги фаолият самарадорлиги баҳолади.
ОТМлар 4 та соҳага ажратилган ҳолда сараланди:
Ижтимоий-гуманитар соҳа — 35 та;
Санаъат, маданият — 6 та;
Тиббиёт соҳаси — 9 та;
Техника, технология, қурили, қишлоқ хўжалиги — 26 та.
Қайд этилишича, рейтингни тузишда 12 563 нафар талабанинг фикрлари ва мутахассислик фанлари бўйича билмлари ўрганилди. Шунингдек, 31 379 нафар профессор-ўқитувчиларнинг чет тилларини билиш даражаси ва 3 740 нафар иш берувчиларнинг фикрлари сўровнома асосида ўрганилди.
Энг юқори натижа қайд этган олий таълим муассасалари:
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Миллий тадқиқот университети;
Ўзбекистон халқаро ислом академияси;
Наманган муҳандислик-технология институти;
Бухоро давлат тиббиёт институти;
Фарғона политехника институти;
Наманган муҳандислик-қурилиш институти;
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти;
Тошкент тиббиёт академияси;
Тошкент давлат иқтисодиёт университети;
Тошкент молия институти.
Энг қуйи натижа қайд этган олий таълим муассасалари:
Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ҳузуридаги Нукус кончилик институти (янги ташкил этилган таълим муассаса);
Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети;
Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти;
Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти (янги ташкил этилган таълим муассаса);
Андижон давлат чет тиллари институти (янги ташкил этилган таълим муассаса).