“Новза бекатида поездлар тўқнашди” мазмунидаги хабарларга муносабат билдирилди

Тошкент метрополитенида бугунги кунда ҳеч қандай поездлар ўртасида тўқнашув ҳамда бу каби носозлик ҳолатлари кузатилгани йўқ, дейилади хабарда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда "Новза бекатида поездлар тўқнашиб кетди" мазмунидаги хабарлар тарқалмоқда. Ҳолат юзасидан Тошкент метрополитени муносабат билдирди.
“Тошкент метрополитенида бугунги кунда ҳеч қандай поездлар ўртасида тўқнашув ҳамда бу каби носозлик ҳолатлари кузатилгани йўқ”, - дейилади хабарда.
Шунингдек, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бу каби тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмаслик сўралган.