ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Тожикистон пойтахти Душанбеда йирик халқаро “Тожи Сомон” фестивали ўтказилмоқда, тадбир доирасида Ўзбек киноси кунлари ҳам бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон хабар берди.
Кеча, 18 октябрь куни “Юлдузлар шуъласи: Жомий ва Навоий” тожик-ўзбек кинолойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Шунингдек, томошабинларга “Узбечка” (“Ўзбек қизи”) бадиий фильми ҳам намойиш этилди.
Душанбе аҳолиси ва меҳмонлари россиялик киноижодкорларнинг асарларини ҳам томоша қилишлари мумкин.
Фестиваль бугун, 19 октябрь куни якунланади.