Чегарадаги фожиа қандай содир бўлган эди — ДХХ видео эълон қилди

ДХХ Фарғона вилоятидаги чегара-назорат пунктида бир неча кун олдин содир бўлган ҳодиса акс этган видео эълон қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Фарғона вилояти "Водил" қишлоғи яқинидаги чегара назорат пунктида 16 октябрь оқшомида содир бўлган ҳолат юзасидан ДХХ видео эълон қилди.
Ўшанда автомобилда ноқонуний товар-моддий бойликлар олиб ўтмоқчи бўлган фуқаролар чегарачиларга қаршилик кўрсатиши оқибатида, чегарачилар ўқ узишга мажбур бўлган ва икки нафар фуқаро вафот этган эди.
Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари бугун ушбу ҳолат юзасидан видео эълон қилди. унда воқеа аслида қандай содир бўлганини кўриш мумкин.