ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Полковник Мухтор Муҳитдинов Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
У май ойидан фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари сифатида ишлаб келаётган эди.
Мухтор Муҳитдинов 1973 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1996 йилда Тошкент давлат техника университетини, 2004 йилда Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактабини тамомлаган.
Қайд этиш жоизки, Муҳитдинов 2019 йил мартидан 2020 йил декабрига қадар Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган. Шунингдек, у илгари маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари, Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари — шаҳар каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимларида ҳам ишлаган.