ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Сурхондарё вилоятидаги темир йўл кесишмасида тепловоз “Spark”автомашинаси билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ахборот хизмати хабар берди.
Ҳодиса бугун, 18 октябрь куни, Шўрчи-Хайробод участкасидаги қўриқланмаган темир йўл кесишмасида содир бўлган. Ҳодисага автомашина ҳайдовчисининг ҳаракатланиш қоидасини қўпол бузгани сабаб бўлган.
Тўқнашув оқибатида тепловоз бироз шикастланган, поезд йўловчилари жабрланмаган. “Spark” ҳайдовчиси шифохонага олиб борилган. Бироқ кўрсатилган ёрдамга қарамай, у вафот этган.
Ҳозир воқеа юзасидан текширув олиб борилмоқда.