Самарқандда Ўзбекистон туризм салоҳияти намойиш этилди – видео

Самарқандда ЮНВТО Бош Ассамблеясининг 25-сессияси доирасида Ўзбекистоннинг туризм ва сармоявий салоҳияти кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.
Sputnik
Самарқандаги "Буюк Ипак йўли" туризм марказида бўлиб ўтаётган кўргазмада Ўзбекистоннинг 14 та ҳудудининг туризм ва инвестициявий салоҳияти намойиш этилган. Шунингдек, Туризм қўмитаси, “Ўзбекистон темир йўллари”, “Ўзбекистон аэропортлари” ва “Ўзбекистан вертолётлари” каби стендлар ташкил қилинган.
Ундан ташқари, ушбу кўргазмада умумий қиймати 2 миллиард долларлик истиқболли лойиҳалар инвесторларга тақдим этиш режалаштирилган.
Шунингдек, қўшни республикалар - Туркманистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон ҳам ўз стендларини намойиш этди.

"Сўнгги пайтларда Россия ва Хитой бозорларида талаб ортиб бормоқда. Агротуризм, вино туризми ва қишлоқ туризми катта талабга эга. Йил бошидан буён Россиядан 50 минг сайёҳ келди", - дейди Фарғонадан сайёҳлик компанияси вакили Садафбек Ҳусанбоев.

Кўргазма ҳақида батафсил видеолавҳамизда танишинг.