ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Украинага кассетали қисмга эга ATACMS ракеталарининг етказиб берилгани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди.
“Биринчидан, бу зарар етказади, қўшимча таҳдид яратади. Иккинчидан, биз, албатта, бу ҳужумларни қайтара оламиз”, - деди Путин Пекинда журналистлар саволларига жавоб бераётиб.
Россия етакчисининг сўзларига кўра, Киевга ATACMS етказиб берилиши фронтдаги вазиятни тубдан ўзгартирмайди.
“Имкони йўқ. Бу ҳақда аниқ айтиш мумкин”, - деди Россия раҳбари.
Путин Украинага ATACMS етказиб берилиши хато эканини қайд этди.
“Натижа бўлмайди. Шу боис бу хато. Украина учун бу маънода ҳеч қандай яхши нарса бўлмайди. Бу жон талвасасини узайтиради, холос”, - деди Путин.
Россия раҳбари АҚШ тобора бу можарога шахсан аралашиб бораётганини таъкидлади.