ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Асосий ўйинчилар Фаластин-Исроил можаросининг чуқурлашишини исташмайди. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Россия президенти Владимир Путиннинг фикрича, асосий ўйинчилар Фаластин-Исроил можароси чуқурлашишини истамайди, у минтақанинг беш етакчиси билан суҳбатдан кейин шундай таассурот олган.
"Менда асосий ўйинчилар Фаластин-Исроил можароси чуқурлашишини истамайди деган таассурот қолдирди. Бу ерда, менинг фикримча, асосий ўйинчилар: баъзилар таърифига кўра исташмайди, баъзилари нимадандир қўрқишади, лекин можарони ривожлантиришга, уни кенг кўламли урушга айлантиришга деярли тайёр эмас", — деди Путин.
Шунингдек, Россия президенти Владимир Путин Ғазодаги шифохонага уюштирилган ҳужумни фожиа ва гуманитар фалокат деб атади ва бу можарога барҳам бериш зарурлигидан далолат бўлишини кутганини айтди.