Ўзбекистон ва Россия талабаларнинг амалий машғулотларини ўтказишга келишиб олди

Россиянинг "УчимЗнаем" госпитал мактаби билан ҳамкорликда педагоглар учун касбий ривожлантириш амалиёт дастури ташкил этилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. "Меҳрли мактаб" ва Россиянинг А.И.Герцен педагогика университети филиали ўртасида талабаларнинг амалий машғулотларини ўтказиш тўғрисида меморандум имзоланди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Россиянинг "УчимЗнаем" госпитал мактаби билан ҳамкорликда госпитал мактаблар педагоглари учун касбий ривожлантириш амалиёт дастури ташкил этилди.
"Меҳрли мактаб" ва Россиянинг А.И.Герсен педагогика университети филиали ўртасида талабаларнинг амалий машғулотларини ўтказиш тўғрисида меморандум имзоланди.
Унда икки давлат таълим тизимидаги госпитал мактаблар тажрибаси муҳокама қилинди. Шунингдек, амалий машғулотлар ўтказилди.
"Меҳрли мактаб" ва Россиянинг А.И.Герсен педагогика университети филиали ўртасида талабаларнинг амалий машғулотларини ўтказиш тўғрисида меморандум имзоланди.

“Госпитал мактабида ўқув жараёни иштирокчиларини психологик-педагогик қўллаб-қувватлашни ташкил этиш хусусиятлари ва Ўқув муассасасида дидактик материалларни ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш хусусиятлари: "УчимЗнаем" тажрибаси мисолида қўшимча малака ошириш дастури иштирокчиларига сертификатлар топширилди”, — дейилади хабарда.

Тадбирда "Меҳрли мактаб" ҳамда унинг Андижон ва Фарғона филиаллари, Низомий номидаги педагогика университети махсус педагогика талабалари - жами 150 нафар иштирокчи қатнашди.